...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхонадан товар олиб ўтиш тартиби ўзгарди


18:58, 17.10.2018 Жамият
 5 563

Бўлинмайдиган товарларнинг умумий оғирлиги 10 кг.дан ошмаслиги белгиланди.

Кеча, 16 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
 
Ушбу ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги қарорига тегишли ўзгартириш киритилди.
 
Яъни, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг даврийлиги ўзгарди.
 
Рўйхатдан ўрин олган 20 турдаги маиший техника буюмлари, офис техникалари ва бошқа жиҳозларни эндиликда ҳар 6 ойда чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб кириш мумкин.
 
Бошқа турдаги товарларни эса 1 календарь ойда 1 маротаба ҳар бир номдаги товардан 2 кг.гача (бўлинмайдиган товарлар бундан мустасно) олиб киришга рухсат этилади. Аммо, мазкур товарларнинг умумий оғирлиги 10 кг.дан ошмаслиги керак.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Божхона товар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар