...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кредитни тўлай олмаган фермер ўзини осиб қўйди


09:42, 24.11.2018 Жамият
 13 719

Шунга асосан, мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан фуқаро С.Б.нинг уйида ўтказилган ижро ҳаракатларининг қонунийлиги ўрганилди.

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 11:30 ларда Жиззах вилояти Дўстлик туманида фермер хўжалиги раҳбари фуқаро С.Б. уйининг омборхонасида арқон ёрдамида ўзини-ўзи осиб, жонига қасд қилган. Натижада воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар берди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан тайинланган суд-тиббий экспертизасининг 19 ноябрдаги хулосасига кўра, С.Б. ўлимига “бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши” натижасида механик асфекция сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
 
Интернет ижтимоий тармоқларида фуқаро С.Б.ни ўз жонига қасд қилганига Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан мол-мулклари мусодара қилингани сабаб қилиб кўрсатилган.
 
Шунга асосан, мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан фуқаро С.Б.нинг уйида ўтказилган ижро ҳаракатларининг қонунийлиги ўрганилди.
 
Ўрганишда фермер хўжалиги рахбари бўлган С.Б. 2017 йил ҳосилдорлиги учун ажратилган 104,6 млн имтиёзли кредитдан АТБ “Агробанк” туман филиалидан 58,1 млн сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлган.
 
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2017 йил 25 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра, фермер хўжалиги ҳисобидан АТБ “Агробанк” Дўстлик тумани филиали фойдасига 58,1 млн сўм ундириш белгиланган.
 
Суднинг мазкур қарори жорий йилнинг 26 январь куни ижро варақаси билан мажбурий ижро бюросининг Дўстлик тумани бўлимига келиб тушган ва давлат ижрочиси Ш.А. жорий йилнинг 22 февраль куни иш юритувга олган ва қарздор С.Б.га қарздорликни тўлаш учун 5 кунлик ихтиёрий муддат берилган бироқ, қарздорлик тўлаб берилмаган.
 
Ижрони таъминлаш мақсадида МИБ вилоят бошқармаси бошлиғининг жорий йил 20 октябрдаги буйруғига асосан 27 октябрда бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочилари Ш.М. ва О.К.лар қарздор С.Б.нинг яшаш хонадонига холислар Д.Я. ва Д.Н.лар билан биргаликда боришган ва қарздорнинг уйидан онаси Г.Б. иштирокида ўлчами 3х4 метр бўлган 1 дона гилам далолатномага асосан расмийлаштириб олинган. Ушбу гилам фермер хўжалиги балансида бўлмаганлиги аниқланиб, жорий йилнинг 8 ноябрь куни С.Б.нинг оила аъзоларига қайтарилган.
 
Бундан ташқари, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг жорий йил 24 октябрь кунидаги ҳал қилув қарорига кўра, фермер хўжалиги ҳисобидан АТБ “Агробанк” Дўстлик тумани филиали фойдасига 220,1 млн сўм ундириш белгиланган.
 
Ўрганишда фермер хўжалиги рахбари С.Б. 2018 йил ҳосилдорлиги учун ажратилган 271,6 млн имтиёзли кредитдан АТБ “Агробанк” туман филиалидан 220,1 млн сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлган.
 
Суднинг мазкур қарори 24 октябрдаги ижро варақаси билан мажбурий ижро бюросининг Дўстлик тумани бўлимига келиб тушган ва давлат ижрочиси Ш.А. 24 октябрда иш юритувга олган ва қарздор С.Б.га қарздорликни тўлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат бериш юзасидан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
 
Мазкур ижро иши юзасидан хизмат сафарига юборилган МИБ Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочилари Т.Н. ва Х.М.лар жорий йил 5 ноябрь куни қарздор С.Б.нинг уйига ажрим билан таништириш ва унинг ижросини таъминлаш учун борганида қарздор уйида бўлмаганлиги сабабли унинг онаси Г.Б.га қарздорликни тўлаши юзасидан тушунтириш берилгани аниқланди.

Теглар:Фермер Агробанк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар