Институт гўёки, бизнес соҳасида етук ва сифатли кадрларни тайёрлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан “Тошкентда янги институт ташкил қилинди! Қандай қилиб 2019 йилда имтиҳонларсиз грант асосида талаба бўлиш мумкин?” номли Тошкeнт бизнeсни ривожлантириш ва бошқариш институти нодавлат олий таълим муассасаси ташкил этилиши ҳақидаги мақола материаллари бўйича эълон ўрганиб чиқилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот хизмати ўрганиш натижалари бўйича қуйидагиларни маълум қилди.
Таъкидланишича, “Тошкeнт бизнeсни ривожлантириш ва бошқариш институти Нодавлат олий таълим муассасаси” ҳамда унинг қошида ташкил қилинган “BUSINESS SCHOOL” ўқув маркази”га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан лицензия берилмаган ва мазкур муассаса Инспекцияга лицензия олиш учун мурожаат ҳам қилмаган.