...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оғир атлетика “оғир жудолик”ка учради


18:30, 18.11.2017 Спорт
 13 070

Наим Сулаймон ўғли икки мамлакат таркибида мусобоқаларда иштирок этган.

Оғир атлетика бўйича энг кўп совринлар эгаси туркиялик Наим Сулаймон ўғли 51 ёшида оламдан ўтди.
 
Спортчи 3 маротаба олимпиада ўйинларида ғолиб бўлган.
Жорий йилнинг сентябрь ойида жигар хасталиги билан шифохонага ётқизилган Сулаймон ўғли бошидан жарроҳлик операциясини ўтказди. Афсуски, ушбу жарроҳлик амалиёти унинг умрини узайтиришга хизмат қилмади.
 
Оғир атлетика спорти тарихида медаллар бўйича рекорд қайд эттган паҳлавон Болгария терма жамоаси билан икки марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган бўлса, Туркия терма жамоаси таркибида 5 марта жаҳон чемпионни бўлган.
 
Спортда мисли кўрилмаган натижаларни қайд этган Наим Сулаймон ўғли 46 маротаба жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлган.
 
"Daily Sabah" агентлиги хабарига кўра, спортдаги фаолиятини тугатгандан сўнг Наим сиёсат билан шуғуллана бошлаган эди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Оғир атлетика Наим Сулаймон ўғли Вафот этди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!