...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ажабо! Аэропортдан Ҳазрати Имомгача 400 доллар?! (Видео)


17:28, 18.11.2017 Жамият
 14 632

Йўловчи ташиш хизмати нархлари бўйича маҳаллий “киракашларнинг” сўзларига ишонилса, Ўзбекистонда такси хизматининг нархлари “энг арзон” ҳисобланади.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Дунё бўйлаб” телеканали дастурларидан бирининг ижодий гуруҳи илгари кўпам тилга олинмаган мавзуни кўтарди. Аниқроғи, кўрсатув ижодкорлари хорижий меҳмонларнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида уларни меҳмонхоналарга элтувчи такси хизмати ва уларнинг хизмат баҳоси билан қизиқдилар.
 
Кўрсатувдаги лавҳаларда таъкидланишича, аэропорт атрофидаги таксичилар 5 км узоқликда бўлган меҳмонхонага элтиб қўйиш учун 2 дан 5 АҚШ долларигача маблағ сўрашганлигини кўриш мумкин.
 
Шаҳар ичида эса кунлик юмуш билан юриб такси хизматидан фойдаланадиган бўлсангиз, 3 км масофа учун кўпи билан 4 минг сўм сарфланадиган манзилга боришда таксичилар хорижий меҳмон либосидаги “йўловчи” дан 10 минг сўм йўл ҳақи сўрашган.
 
Умуман олганда, кўтарилган мавзу, уни ёритишда кўрсатув ижодкорлари ноодатий усулдан фойдаланганликлари, олинган видеотасвирларда билдирилган фикрлар бир-биридан қизиқ. Бир сўз билан айтганда, кўрсатув ижодкорлари тайёрлаган видеолавҳа “ўзи ҳақида ўзи гапиради”!
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Хорижлик сайёҳлар Меҳмонхона Аэропорт Такси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар