Мода оламининг машҳур юлдузларидан бири Донателла Версачи ҳам пластик жарроҳлик операциясининг қурбонларидан бири саналади.
Мазкур пластик жарроҳлик амалиёти одатда киши организмидаги шикастланган бирор тана аъзосининг шакли ва функциясини қайта тиклаш, аниқроғи туғма ва ҳаётда орттирилган нуқсонларни “тўғирлаш” учун қўлланилади.
Шу билан бирга, бемор чеҳрасига ёшроқ ифода бериш ҳамда бирмунча “толиқиб қолган”кўринишдан халос этиш мақсадида амалга оширилади.
Бироқ, мазкур амалиёт, яъни “сунъий чеҳра” яратиш иши ҳар доим ҳам кўзланган натижани берармикин?
Бундай жарроҳлик амалиёти нотўғри бажарилганлиги натижасида қўрқинчли аҳволга тушиб қолган машҳур инсонлар анчагина. Улар қуйидагилар:
Голливуднинг машҳур актрисаси ҳисобланган Мелани Гриффит бир неча маротаба пластик жарроҳлик амалиётини ўзида синаб кўрганидан сўнг, жуда хунук кўринишга келиб қолган.
Лаби ҳам ўз табиий кўринишини йўқотган. Актриса бунга сабаб қилиб тажрибасиз шифокорлар ва нотўғри қўлланилганган дори воситаларини кўрсатади.
Жоан Риверсга қараб қачонлардир уни соҳибжамол аёл бўлганига ишониш қийин.
Бир неча маротаба қилинган пластик жарроҳлик операциясидан сўнг ташқи қиёфаси буткул ўзгариб, кекса аёлга ўхшаб қолган.
Мода оламининг машҳур юлдузларидан бири Донателла Версачи ҳам пластик жарроҳлик операциясининг қурбонларидан бири саналади.
У ўз интервюларидан бирида “Ташқи кўринишимдаги бу ўзгариш мени қаттиқ тушкун аҳволга солиб қўйиб, бир неча йил ижоддан узилиб қолишимга сабаб бўлган”, дейди.
Поп қироли Майкл Жексон ўн уч маротаба пластик жарроҳлик операциясини қилдирганидан сўнг жуда кўп тери касалликлари уни безовта қилгани барчага маълум. Унинг бурни ҳам хунук кўринишга келиб қолган эди.
Сарлавҳада “пластик жарроҳлик амалиётининг қурбонлари” дея хато айтдик, улар ўз хоҳиш-истакларининг қурбонлари эди...
Ҳар бир инсон гўзалликка интилиб яшайди. Аммо, бу интилиш меъёр даражасида бўлсагина кўзланган натижани бера олади.