Унга 40 минг АҚШ доллари ва танлов ташкилотчилари билан бир йил ҳамкорлик шартномаси тақдим этилади.
Якуний натижаларга кўра, парагвайлик Клара Роса танловнинг мутлақ ғолибаси деб топилди. Ажабланарлиси, унинг ғолиб бўлгани саҳнада эълон қилиниши билан қиз ҳушидан кетиб қолди.
Маълумот учун, халқаро гўзаллик танлови Мянмада бўлиб ўтди. 5 октябрь куни бошланган гўзаллик мусобақаси 25 октябрга қадар давом этди. 80 та мамлакатдан келган қизлар уч ҳафта мобайнида ғолиб бўлиш учун баҳс олиб боришди.
Таъкидлаш жоизки, танлов ғолибаси Клара Росага 40 минг АҚШ доллари ва танлов ташкилотчилари билан бир йил ҳамкорлик шартномаси тақдим этилади.