...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага мамлакатнинг шимолий ҳудудларида об-ҳавода ўзгариш бўлади


20:12, 26.10.2018 Бу қизиқ
 7 648

Шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари маълму бўлди.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 27 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+14, кундузи +28...+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +5...+10, кундузи +22...+27 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +27...+32 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ҳаво бироз булутли бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12, кундузи +15...+20 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғиши кутилади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +4...+9, кундузи эса +15...+20 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!