...
МЕНЮ
ONLINE TV

Татьяна Каримова Москвага нега борди?


15:09, 18.10.2018 Жамият
 10 774

У Ислом Каримов билан ўтган умр йўли, унинг фаолияти, халқаро муносабатлар ва Россия билан ҳамкорликда тутган ўрни ҳақида гапирган.

Аввалроқ, Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали ўрнатилгани, бугун, 18 октябрь куни ушбу ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Москва шаҳридаги Ислом Каримов номи берилган хиёбонга ўрнатилган ушбу ҳайкал очилиш маросимида Ўзбекистон тарафидан мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ўзбекистон Халқ артисти, Россия Федерацияси “Дўстлик” ордени соҳибаси Галина Мельникова иштирок этган.


 
Маросимда Татьяна Акбаровна Каримова сўзга чиқиб, Ислом Каримов билан ўтган умр йўли, унинг фаолияти, халқаро муносабатлар ва Россия билан ҳамкорликда тутган ўрни ҳақида гапирган.


 
Ислом Каримов хотира ёдгорлиги юксак дид ва нодир истеъдод билан яратилгани кўриниб турибди. Ислом Каримовнинг виқор билан тасвирланган ҳайкали ортида икки дарахт ва Самарқанддаги Регистон майдони акс эттирилган.
 
Ушбу ҳайкални тайёрлаш ишларига Татьяна Каримова ва Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева бош-қош бўлган. Асар Лондондаги “Британия учун жанг” монументал иншооти, “Қиролича-она” ҳайкали ҳамда Сент-Панкрас станциясидаги “Учрашув жойи” бронза ҳайкали муаллифи англиялик ҳайкалтарош Пол Дэй томонидан яратилган.
 
Ҳайкални ясаш билан боғлиқ илк музокаралар 2017 йилнинг май ойида бошланган эди. Ўшанда Татьяна Каримова ва Лола Каримова Москвада бўлиб, Ислом Каримов хиёбони ва ҳайкали лойиҳасини Москва расмийларига тақдим этган эдилар. 

Теглар:Татьяна Каримова Галина Мельникова Ниғматилла Йўлдошев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар