...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 31 декабрь куни “салют-шоу” ўтказилади


15:35, 30.12.2018 Жамият
 8 247

Янги йил мушакбозлиги томошалари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг барча телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтликлар ва меҳмонларга байрам совғасини ҳозирламоқда. Маълум қилишларича, эртага, 31 декабрь куни Тошкентнинг бир қанча ҳудудларида мушакбозлик тадбирлари бўлиб ўтади.
 
Булар:
  • Юнусобод тумани;
  • Чилонзор тумани;
  • “Халқлар дўстлиги” майдони.
 
Мушакбозлик 2018 йил 31 декабрдан 2019 йил 1 январга ўтар кечаси, соат 00:00 да бошланади. Тошкентликлар байрам мушакбозлигини қуйидаги манзилларда жонли томоша қилишлари мумкин:
 
Юнусобод туманида: Янги шаҳар кўчаси ва Янги Юнусобод кўчаси кесишмасида, Янги шаҳар ва Боғишамол кўчалари кесишмасида.
 
Халқлар дўстлиги майдонида: Халқлар дўстлиги майдони, Бешёғоч майдони, Сеул ҳамда Бобур кўчаларида;
 
Чилонзор туманида: Бунёдкор кўчаси ва Кичик Халқа автомобил йўли кўчаси кесишмаси, Бунёдкор йўли кўчаси ҳамда “Миллий” стадионининг Чилонзор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида жойлашган автомобиллар тўхташ жойида.
 
Янги йил мушакбозлиги томошалари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг барча телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. 

Теглар:Мушакбозлик Салют 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар