...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда паркларда бўладиган мушакбозликни кўриш учун махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилади


09:38, 30.08.2018 Жамият
 4 023

Автобуслар ҳаракати йўлга қўйиладиган ва мушакбозлик бўладиган жойлар рўйхати билан танишинг.

Аввалроқ, Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллигини нишонлаш муносабати билан 31 август ва 1 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар ҳақида маълумот берган эдик.
 
Мустақиллик куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги боғ ва хиёбонларда байрам тадбирлари ўтказилади.
 
Тошкент шаҳри аҳолиси ҳамда меҳмонларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида пойтахнинг қатор кўчаларида автотураргоҳлар ташкил этилиб, мушакбозликни томоша қилиш истагида бўлганлар учун махсус автобус қатновлари йўлга қўйилади.
 
Қуйида автотранспорт воситаларини қолдириш мумкин бўлган кўчалар рўйхати билан танишинг:
 
– Олмазор кўчасининг Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисмида;
 
– Ислом Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган қисмида;
 
– Қоратош кўчасининг Самарқанд дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисмида;
 
– Братислава кўчасининг Шота Руставели кўчасидан Бобур кўчасигача бўлган қисимда;
 
– Бобур кўчасининг Шота Руставели кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисмида;
 
– Байналминал кўчасининг Оқтепа майдонидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисмида.
 
Қуйидаги кўчаларда махсус бепул жамоат транспортлари яъни автобусларнинг ҳаракати йўлга қўйилади:
 
– Бобур кўчасининг Шота Руставели кўчасидан Шаршара кўчасигача бўлган қисмида;
 
– Ислом Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисмида;
 
– Қоратош кўчасининг Самарқанд дарвоза кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисмида;
 
– Фурқат кўчасининг Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисмида.
 
Шунингдек, мушакбозликни пойтахтдаги 11 та маданият ва истироҳат боғларидан томоша қилишингиз мумкин бўлади.  Булар: Ғафур Ғулом, Абдулла Қодирий, Бобур, Мирзо Улуғбек ва Фурқат номидаги ҳамда “Локомотив-Анҳор”, “Ашхобод”, “Қуёшча нури”, “Боғишамол”, “Дўстлик” ва Green Park боғлари, Тошкент ҳайвонот боғи, шунингдек Mega Planet савдо-кўнгилочар мажмуаси ҳамда Республика Байналмилал маданият маркази олдидаги майдонлар.
 
Ушбу масканларда 1-4 сентябрь кунлари халқ байрам сайллари ҳам ўтказилади.
 
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Байрам сайллари кунларида имкон қадар жамоат транспорти хизматларидан фойдаланишингизни тавсия қиламиз”, дейди Тошкент шаҳар ИИББ.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мустақиллик куни Тошкент шаҳар ИИББ мушакбозлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар