Ёнғин натижасида автобуснинг мотор жойлашган қисми ёнган.
Мазкур ёнғин ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати расмий ахборот берди.
Ёнғин кеча, 29 август куни тахминан соат 20:17 да Олмазор тумани Зиёлилар кўчасида келиб чиққан. Ўт ўчирувчилар уни 20:26 да бартараф қилган.
Ёнғин натижасида автобуснинг мотор жойлашган қисми ёнган. Ҳодисага ёқилғини етказиб бериш тизимининг нотўғри ишлаши сабаб бўлгани тахмин қилиняпти. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.