...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги “салют-шоу”ни томоша қилгани келганлар уйларига элтиб қўйилади


13:50, 31.12.2018 Жамият
 11 456

Мушакбозликдан сўнг одамларни манзилларга олиб бориш учун автобуслар ажратилади.

Аввалроқ, Янги йил байрами муносабати билан бугун, 31 декабрь куни соат 00:00 да Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, Чилонзор тумани ва Халқлар дўстлиги майдонида байрам мушакбозликлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Мушакбозликдан сўнг одамларни манзилларга олиб бориш учун автобуслар ажратилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
 
2018 йил 31 декабрдан 2019 йил 1 январь кунига ўтар кечаси “Аалишер Навоий” мажмуаси, “Ўзбекистон миллий боғи”, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдида ташкил этиладиган мушакбозлик томошаларидан сўнг одамларни манзилларга олиб бориш учун ажратиладиган автобуслар хақида маълумот:
 
2018 йил 31 декабрдан 2019 йил 1 январь кунига ўтар кечаси ташкил этиладиган мушакбозлик томошалари вақтида “Алишер Навоий” мажмуаси, “Ўзбекистон миллий боғи”, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи атрофидаги кўчалар (Фурқат, Бобур, И.Каримов, Сеул, Афросиёб, Бешёғоч, Т.Тўла, Чилонзор, ва К.Ёрматов) қисман ёпилади. Шуни инобатга олиб, мушакбозлик тадбирида иштирок этадиган фуқароларни тадбирдан сўнг шаҳар марказидан манзилларга олиб чиқиш мақсадида, жамоат транспорти йўналишлари ҳаракати қўшимча равишда ташкил қилинади, жумладан:
 
1) Фурқат ва Навоий кўчалари кесишмаси — 10 та автобус;
 
2) Қоратош ва Самарқанд Дарвоза кўчалари кесишмасида — 10 та автобус;
 
3) Бунёдкор ва И.Каримов кўчалари кесишмасида — 11 та автобус;
 
4) Бобур ва Ўрикзор кўчалари кесишмасида — 10 та автобус.
 
Бундан ташқари, 2018 йил 31 декабрь куни Тошкент шаҳрининг байрам тадбирлари ўтказиладиган 17 та жойлардан ўтувчи йўналишларда автобусларнинг соат 01:00 гача ишлаши таъмиланади, марказий автошоҳбекатларда автобуслар ҳаракатини назорат қилиш учун қўшимча равишда ходимларнинг навбатчилиги ташкил қилинади.

Теглар:Мушакбозлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар