Жуан-ле-Пен шаҳрида ўнлаб одамлар мушакбозликни портлаш сифатида қабул қилиб, ваҳима кўтаришди.
Воқеа маҳаллий вақт билан 14 август соат 22:30да (Тошкент вақти билан 15 август соат 01:30да) содир бўлган. Мушакбозлик автомобиль ичидан амалга оширилган.
Полиция бўлган воқеанинг ҳужум эмаслигини тасдиқлади, лекин мазкур ҳолат юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.
Маълумотларга қараганда, одамлар кўчалар бўйлаб қочишган. Улар яқин ресторан ва барларда яширинишган.
Маълумот ўрнида, Жуан-ле-Пен Ницца шаҳридан 27 километр узоқликда жойлашган. 14 июль куни Ницца ҳашрида террорчи юк автомобили билан одамлар устига бостириб келган эди. Натижада 84 киши ҳалок бўлди. Ўшанда одамлар Франциянинг миллий байрами Бастилия кунини нишонлаётган эди.