...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимпиадада қатнашаётган икки спортчи сув ҳавзасида турмуш қуришга аҳдлашди


10:52, 15.08.2016 Спорт
 3 872

Хитойлик спортчи қиз кутилмаган таклифдан ҳайрати ва кўз ёшини яшира олмай, турмуш қуришга розилик билдирди.

Хабарингиз бор, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида  XХХI ёзги Олимпиада ўйинлари ўтказилмоқда. Кеча, 14 август куни ушбу катта тадбирда Олимпиада ўйинларининг сувга баландликдан сакраш бўйича икки карра чемпиони Хитойлик спортчи Цинь Кай ҳовуз ичида мусобақанинг яна бир иштирокчиси Хэ Цзининг қўлини сўради.
 
Айтиш керакки, Хэ сувга баланддан сакраш бўйича чемпион. Хэ кумуш медаль билан тақдирланиши билан, Цинь унинг ёнига келди ва қаршисида тиз чўкиб, баланд овозда унинг қўлини сўради. Цинь Кайнинг қўлидаги узукни кўриб, кутилмаган таклифдан ҳайратга тушган Хэ кўз ёшларини тия олмади ва ва турмушга чиқишга рози бўлди.  
 
Маълумот учун, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро XХХI ёзги Олимпиада ўйинлари 5 август куни бошланган. Мусобақалар 21 августга қадар давом этади. 
Умида Якубова

Теглар:Рио-де-Жанейро Олимпиада ўйинлари Цинь Кай Хэ Цзи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!