Россия етакчиси Калининград вилоятида ёш футболчиларнинг машғулотига борган.
“Бунинг иложи бор”, деб жавоб берди Путин ёзги ўйинларни ўтказиш ҳақидаги саволга.
У сўзига аниқлик киритиб, Россия бундай ариза топширмаганини айтган.
Шунингдек, Россия етакчиси у ёки бу кенг кўламли тадбирни мамлакатда ўтказибгина қолмасдан, балки буни спортни ривожлантириш учун тўғри йўналтира билишнинг аҳамиятини қайд этган.