Бу савол юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий баёнот билан чиқди.
Орадан кўп ўтмай, интернет-сайт ўзи тарқатган ахборот учун ўқувчилардан узр сўраб, мушакбозлик бекор қилинганини маълум қилди. Хўш, аслида мушакбозлик бекор қилганмиди ёки умуман ўтказилиши режалаштирилмаганми? Бу савол юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий баёнот билан чиқди.
“Жорий йилнинг 21 март куни бир қатор электрон ОАВлари томонидан “Uznews.uz” ахборот сайтига таянилган ҳолда, Тошкент шаҳрида мушакбозлик ўтказилишига доир тасдиқланмаган хабарлар тарқатилди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан аввалбошдан мушакбозлик ўтказиш кўзда тутилмагани ҳақида таҳририят ўз вақтида огоҳлантирилди ва ушбу хабарнинг ёлғонлиги тўғрисида ахборот бериши сўралди.
Бироқ, бунинг ўрнига “Uznews.uz” сайти мушакбозликнинг бекор қилингани ҳақидаги навбатдаги нотўғри маълумотни чоп этди.Таҳририятнинг асоссиз ва тасдиқланмаган бундай хабарни тарқатиши фуқароларда салбий муносабатнинг пайдо бўлишига ва турли миш-миш ҳамда уйдирмаларнинг юзага келишига сабаб бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ОАВ вакилларидан чоп этиладиган ҳар қандай маълумотнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун бевосита давлат органларига мурожаат қилишларини сўрайди”, дейилади хабарда.