...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муддатли ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди


09:25, 22.12.2016 Жамият
 3 183

Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2017 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев кеча, 21 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматлчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорнинг тўлиқ матни ЎзАда чоп этилди.
 
“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қабул қилинган мазкур қарорга кўра,  чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2017 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши белгиланган.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.
 
Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2017 йилнинг февраль-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг котиби В.Махмудов зиммасига юклатилган. 
 

Теглар:Муддатли ҳарбий хизмат Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар