...
МЕНЮ
ONLINE TV

22-23 декабрда Ўзбекистон об-ҳавоси қандай?


17:42, 21.12.2016 Жамият
 6 594

Ўзбекистонда Янги йил байрами арафасида ҳаво ҳарорати пасайиб кетиши кутилмоқда. Ҳозирча эса 31 декабрда қордан дарак йўқ...

22-23 декабрь куни пойтахт шаҳар – Тошкентда вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кечаси 2 даражагача совиб кетади. Кундузи эса 2-4 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам 22 декабрь куни қор ёғади. Кечаси ҳарорат 8 даражагача совиб кетиши кутилмоқда. 23 декабрь санасида эса кундуз куни ҳам ҳарорат -8-3 даража бўлиши кутилмоқда.
 
Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳам ҳарорат кескин тушиб, ҳарорат -7-2 даража бўлади. 22-23 декабрь кунлари ёмғир, қор ёғади.
 
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсида ҳам ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши кутилмоқда. Вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат кечаси вақти билан ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат кечаси -3+2, кундузи ...0+5.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам 22-23 декабрь кунлари ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат кечаси …0+5, кундузи +3+8 даража бўлиши кутилмоқда. 23 декабрь куни ҳарорат 2 даражагача совиб кетади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Тошкент Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар