...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоҳжаҳон Эргашев эртага 49 маротаба жанг қилган боксчига қарши рингга чиқади


11:56, 13.12.2018 Спорт
 4 842

Руиз бунгача 49 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган. 17 маротаба имкониятни бой берган.

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев эртага, 14 декабрь куни  Россиянинг Краснодар шаҳрида фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказади.
 
Мазкур баҳсда Эргашевга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилади. Бунгача Эргашев угандалик Бадру Лусамбия билан жанг ўтказиши белгиланганди. Аммо, бир неча кун олдин Шоҳжаҳоннинг рақиби ўзгарди.
 
Маълумот учун, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал рингда 15 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 14 тасида у рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Руиз эса бунгача 49 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 17 маротаба имкониятни бой берган (2 та нокаут).
 
Жанг эртага, 14 декабрь куни Краснодардаги “Олимп” спорт саройида бўлиб ўтади. Шоҳжаҳон ҳозирда ўз вазн тоифасида WBA International чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди.

Теглар:Шоҳжаҳон Эргашев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!