...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги боулинг клубда ёнғин чиқди


10:00, 29.09.2018 Жамият
 2 276

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Кеча, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган Galaxy боулинг клубида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ёнғин ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига соат 16:31да Миробод тумани, Нукус кўчаси 83-уйда жойлашган MAКRO савдо-кўнгилочар марказининг ертўласида жойлашган боулинг клубида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.
 
Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17:20да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида боулинг клуби ускунасининг двигатели ва девор қопламаси 15 кв.м. майдонда ёнган.
 
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеада ҳеч ким жабрланмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ёнғин Боулинг Миробод тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар