...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура Оқдарёда дўппосланиб, “самосуд” қилинган аёл иши тафсилотларини маълум қилди


15:45, 05.01.2019 Жамият
 20 991

Аёл уни хўрлаганларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган ҳамда аризасига СД-дискни илова қилган.

Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида маоши эвазига дала эгасининг рухсати билан мош тераётган аёл фермернинг укалари томонидан ўғриликда айбланиб, “самосуд” қилингани, таҳқирлангани ва хўрлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси QALAMPIR.UZ’га мазкур воқеа тафсилотлари ҳақида маълумот берди.
 
Унда айтилишича, ўтган йилнинг 24 декабрь куни фуқаро Ф.У. туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган, Аёл ўз аризасида “Қум ота бува” фермер хўжалиги раиси З.У.нинг укалари Б.У. ва И.У. “Қум ота бува” фермер хўжалиги дала майдонида уни ҳақоратлаб, ўриб-дуппослаб, тан жароҳати етказиб, қўлларини боғлаб қўйиб, ушбу ҳолатни ўзларининг қўл телефонига видео тасвирга туширишиб, ушбу тасвирни унга беришиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб келишаётганини билдирган ва уларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган ҳамда аризасига СД-дискни илова қилган.
 
Ушбу СД-диск кўздан кечирилганида, хақиқатдан унда дала майдонида, қоронғу шароитда фуқаро Ф.У.ни бир нафар шахс унга жисмоний ва руҳий азоб бериб, ҳакоратлаб, қийнаётганлиги акс эттирилганлиги маълум бўлган.
 
Ушбу тасвир муқаддам ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган пайтда тақдим қилинмаган ва унинг мавжудлиги хусусида ҳеч бир маълумот берилмаган.
 
Мазкур факт юзасидан ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тегишлича назорат ўрнатилган.
 
2018 йилнинг 25 декабрь куни Оқдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ф.У.нинг аризаси юзасидан ЖКнинг 110-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Бундан ташқари, туман прокуратураси томонидан Оқдарё туман маъмурий судининг 2018 йил 4 декабрдаги қарори асоссиз бўлганлиги сабабли, уни бекор қилиб, ишни қўшимча суриштирувга қайтариш борасида 2018 йилнинг 26 декабрь куни Самарқанд вилоят маъмурий судининг кассация инстанцияси судлов ҳайъатига протест киритилган.
 
Мазкур холат юзасидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган!
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Оқдарё тумани Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар