...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда пахта саноатини хусусийлаштириш бошланди


20:49, 03.04.2018 Жамият
 6 520

Пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктлари сотувга қўйилди.

Пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктлари бино ва иншоотлари 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан сотилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
 
Қайд этилишича, 31 март куни Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.


 
Қарорга кўра, 13 та пахта тозалаш корхонаси ва 68 та пахта тайёрлаш пункти бино ва иншоотлари (ускуналаридан ташқари) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ҳамда кластерлари ташкилотчиларига 5 йил муддатга бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳолда, ишлаб чиқаришни 2 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида модернизациялаш, инвестициялар киритиш шарти билан баҳолаш қийматида сотилади.
 
Пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов пунктларининг  ишлаб турган ускуналари ва бошқа асосий воситалари модернизациялаш амалга ошириладиган давргача мулк ва ер солиғи ҳамда амортизация ажратмаларини ҳисобга олган ҳолда, давлат мулки учун белгиланган энг кам ставкалар бўйича ижарага берилади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Пахта қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар