Автомобиль салонида аёл ва унинг фарзанди бўлган.
Машина бошқарувида аёл киши ва салонда унинг фарзанди ҳам бўлган. Ҳозирда жабрланувчиларнинг аҳволи ўртача. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари йўлни эвакуация қилган ҳолда ёнаётган машина ичидагиларни қутқариб қолишга муваффақ бўлишган.
Юнусобод патруль-пост хизмати ходимлари сержант Даврон Толипов, Самад Каржанбаев ва Жаҳонгир Жўраев олов ичида қолган она ва болани қутқариш учун ўзларини оловга отишган ва ёнаётган машина ичидан жабрланувчиларни чиқариб олишган.
Воқеа жойида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.