Malibu автомобили учун 9 061 866 миллион сўмгача, Lacettiучун 3 858 136 сўмгача чегирма берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана муносабатибилан GM Uzbekistan компанияси илк бор бир қатор моделларга байрам чегирмаларини эълон қилди*.
Фақат 6, 7 ва 8 декабрь кунлари харидорлар республикамизнинг барча дилерлик марказларида GM Uzbekistan автомобилларини қулай шартларда харид қилишлари мумкин.
Бунда олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширган харидор Chevrolet Malibu автомобили учун 9 061 866 миллион сўмгача, Lacettiучун 3 858 136 сўмгача чегирмага эга бўлади.
Мамлакатимиздаги дилерлик марказларининг манзиллари ҳамда шартнома тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан GM Uzbekistan расмий сайтининг Uzavtosavdo бўлими орқали танишиш мумкин.
*Чегирмалар Chevrolet Malibu ва Lacetti автомобилларига амал қилади.
*Автомобиллар сони чегараланган!