Дилсўз, Мадина Мумтоз ва Феруза Каримова томонидан куйланган қўшиқда Дилсўз ва Мадинанинг овози ажралиб турибди, Ферузанинг эса хориж қўшиқларини куйлаш борасида унчалик уқуви йўқлигини сезиш қийин эмас.
Дастурда ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари иштирок этиб, хорижнинг энг тилга тушган қўшиқларини куйлаб чиқдилар. Талаб ва истакларга биноан дастурда куйланган қўшиқларни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.
Премьерани эса “Ниҳол” мукофоти совриндорилари Дилсўз, Мадина Мумтоз ва хонанда Феруза Каримова ижросидаги “Asere he” қўшиғидан бошлашни мақсад қилдик.
Ушбу қўшиқ тингловчиларга жуда яхши таниш. У бир неча йил аввал, “Las Ketchup” гуруҳи томонидан куйланган бўлиб, бутун дунё бўйича машҳурлик қозонган.
Хонандалар Дилсўз, Мадина Мумтоз ва Феруза Каримова томонидан қайта куйланган қўшиқда Дилсўз ва Мадинанинг овози ажралиб турибди, Ферузанинг эса хориж қўшиқларини куйлаш борасида унчалик уқуви йўқлигини сезиш қийин эмас. Ушбу қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
Яна қайси хонандаларнинг қўшиғини тингламоқчисиз? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг.