...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Мадина Мумтоз Тошкентда энг катта келин кўйлаклар галереясини очди


15:14, 13.09.2018 Шоу-бизнес
 15 797

Маросимда ўзбек кино ва театр санъатининг кўзга кўринган вакиллари, шоу-бизнеснинг таниқли хонандалари иштирок этди.

“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Мадина Мумтоз ўтган йили тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, гўзаллик салони очгани ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 12 сентябрь куни хонанда Тошкентнинг қоқ марказида келин либосларини галереясини очди.
 
“Osiyo Sulton” деб ном олган келин либослари галереясининг очилиш маросими бошқа очилиш маросимларидан фарқли тарзда ташкил этилган. Келин либослари галереясига кираверишга подиум қурилиб, бу ерда дизайнер Нилуфар Орипова томонидан яратилган келинлар ва қизалоқлар учун тантаналар либослари намойиши ўтказилди.









 

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда дизайнерлар фаолияти кун сайин ривожланиб бормоқда. Янги номлар, брендлар, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сони ортмоқда. Мадина Мумтоз ташкил этган галереяда Франция, Англия, Туркия каби мамлакатлардан келтирилган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган либослар тақдим этилган.










 
Бироз аввал, Ўзбекистонда илк бор муслима аёллар либослари кўргазмаси такшил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Мадина Мумтозга тегишли бўлган келинлар либослар галереясининг очилиш маросимида ҳам муслима аёллар учун махсус келин либослари ҳам намойиш этилди. Ёпиқ ва рўмолли келин либослари бугунгача ҳам Ўзбекистон бозорида бўлган, бироқ намойишларга қўйилмаган.










 
Маросимда ўзбек кино ва театр санъатининг кўзга кўринган вакиллари, шоу-бизнеснинг таниқли хонандалари иштирок этди.




 
“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора, хонанда Нилуфар Усмонова ва Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова очилиш маросимида иштирок этган, галерея фаолиятига омад тиладилар.  

Теглар:Мадина Мумтоз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!