...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли хонанда “Ипотека” АТБнинг димоғдор кассирлари устидан арз қилди


14:51, 12.03.2018 Жамият
 15 332

Хонанда ўз навбатини кутгани ва охир-оқибат кассадаги қизнинг қўпол муносабатига дуч келганини баён этади.

Коммунал хизматлар, акциядорлик тижорат банклари ва “Ягона дарча” маркази, у ердаги ходимларнинг турли масалаларда мурожаат қилиб келганлар билан муомаласи юзасидан таҳририятимизга кўплаб шикоятлар келиб тушади.
 
Булар орасида “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтознинг ижтимоий тармоқлар орқали “Ягона дарча” марказидаги касса устидан қилган шикояти эътиборимизни тортди.


 
Хонанда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қора-қамиш 2/5 мавзесида жойлашган “Ягона дарча” марказига тўлов амалга ошириш учун соат 12:45 да боргани, ўз навбатини кутгани ва охир-оқибат кассадаги қизнинг қўпол муносабатига дуч келганини қуйидагича баён этади.
 
“Соат 12:45 да Қора қамиш 2/5 мавзесидаги “Ягона дарча” марказига келиб, тўлов қилиш учун навбатга турдим. Кассир Дилдора Даминова эди. Навбатда эса жами 4 киши бор эди.
 
Кассир аёлдан тўловларни амалга оширса бўладими, деб сўрадим. “Одам кўп, бошқа манзилдаги касса (“Ягона дарча” маркази)га боринг, кутиб қолмасангиз, навбатга тураверинг”, деб жавоб қайтарди.
 
Навбатга турдим, кассир қийналмасин, малолим келмасин, деб барча тўлов қоғозларини тўлдириб, пулни тайёрлаб қўйдим. Навбатим келганда эса “Тушлик вақти бўлди, турмуш ўртоғим кўчада кутиб турибди. Сиздан аввалги амакининг ёшлари катта бўлгани учун қабул қилдим”, деган жавобни олдим.
 
Қарияларни ҳурмат қилганингиз учун раҳмат, сизга Дилдорахон! Сизнинг вақтингиз чегараланган экан, биз эса ғирт бекорчимиз. Қабул қилмас экансиз, “Кутманг, қабул қилмайман”, деганингизда, тўғри бўларди.
 
Ҳар қалай садақа сўраб келганим йўқ, муомала маданиятини ўрганиш керак”, деб ёзади Мадина Мумтоз.
 
Хонанда сўзларини якунлар экан, кассир қизга инсоф сўрашини ёзади.
 
Бундай ҳолатларга кунда бўлмаса, кун ора дуч келишимиз бор гап. Банклардаги хизмат сифати “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун” деган шиорга амал қилаётган бўлса-да, уларнинг жойлардаги кассаларида ҳамон димоғини шифтга қаратган опахонлар ишлаётгани кишининг таъбини хира қилади.
 
“Qalampir.uz” аниқлаган маълумотларга қараганда, “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз тилга олган “Ягона дарча” марказида аҳолига “Ипотека” АТБ банки хизмат кўрсатади. “Ипотека” АТБ ушбу мурожаатни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз. 

Теглар:Мадина Мумтоз Ипотека банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар