...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ер аҳолиси номаълум касалликдан қирилиб кетиши мумкин


14:47, 12.03.2018 Олам
 9 460

Бунга “Икс касаллиги” деб номланган ҳозирча фанга номаълум инфекция сабаб бўлиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари янги глобал эпидемия тарқалиши эҳтимоли юқори эканидан огоҳлантирмоқда.  Бунга “Икс касаллиги” деб номланган ҳозирча фанга номаълум инфекция сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Science Alert нашри ёзмоқда.
 
Тадқиқотчилар бутун курраи заминни қамраб олиши мумкин бўлган касалликлар рўйхатини тузди. Унга Ласса геморрагик тутқаноғи ва Эбола касалликлари киритилган. Қолаверса, олимлар фикрича, Марбург тутқаноғи, Қрим-Конго тутқаноғи, Яқин Шарқ респираторли синдроми, оғир респираторли синдром ҳамда Зика инфекциялари ҳам ўта хавфли ҳисобланади.


 
Врачлар рўйхатга “Икс касаллиги”ни ҳам киритган. Чунки ҳозирча фанга номаълум бўлган бу хасталик ўтган аср аввалида инсоният бошига даҳшат солган испан гриппи сингари хавфли бўлиши мумкин. Олимлар пандемияга тайёр туриш учун ҳозирданоқ тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, испан гриппи оқибатида 1918-1919 йилларда 550 миллион киши хасталанган. Касаллик уларнинг 50-100 миллионини ҳаётдан олиб кетган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Вирус эпидемия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!