Бугун дунёда хавфли гриппнинг турли кўринишлари аниқланмоқда
Чехияда ўтган ҳафта давомида 50 киши хавфли грипп натижасида вафот этди. Бу ҳақда “vesti.ru” Чехия давлат медицина институти маълумотига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, тарқалган гриппга кўпроқ кексалар чалинишмоқда. Вафот этган 50 кишидан 43 нафари кексалар, қолганлари 25 дан 59 ёшгача бўлган ўрта ёшлилар экани аниқланган.
Эпидемиянинг қандай турдаги касаллик экани ҳозирча аниқланмаган. Бироқ ушбу касалликнинг хавфли грипп эканлиги айтилмоқда ва Чехияда бунга чалинганлар минг нафардан ошган.
Маълумот ўрнида, ўтган йилда Чехиядаги эпидемия натижасида юзлаб кишилар вафот этган эди.

Икром Раҳмон