...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Шимолий Корея етакчилари Бразилия паспортидан фойдаланиб келган


10:17, 28.02.2018 Олам
 4 409

Шимолий Кореянинг ота-бола лидерлари сирлари фош бўлди.

Европа хавфсизлик идоралари Шимолий Кореянинг амалдаги лидери Ким Чен Ин ва унинг отаси Ким Чен Ир Бразилия пасспортларидан фойдаланиб келганини маълум қилишди. Бу ҳақда “Sky news” хабар қилмоқда.
 
Ота-бола 90-йилларда Ғарбга ташрифлари давомида Ёзеф Пванг ва Ёнг Чой исмлари билан Бразилия фуқаролари сифатида виза олишган.
 
Аниқланишича, пасспортлар камида икки мамлакатга кириш учун визага эга бўлган.



Уларнинг бу ҳаракатлари Ғарб мамлакатларига саёҳат қилиш йўли билан бирга лозим бўлганда мамлакатдан қочиб кетишни ҳам мақсад қилганини кўрсатади.
 
Ўз навбатида, Шимолий Кореянинг Бразилиядаги элчихонаси бу ҳолатга изоҳ беришдан бош тортди.
 
Бразилиядаги идоралар эса ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини маълум қилмоқда.
 
Текширув натижалари ушбу пасспортлар билан Бразилия, Япония ва Гонконгга саёҳат қилинганини кўрсатмоқда.
 
Шу пайтгача Шимолий Корея раҳбарларининг туғилган куни маълум бўлса-да, аммо йили аниқ кўрсатилмас эди.
 
Ҳужжатларда эса амалдаги лидернинг туғилган йили 1983 йил 1 февраль деб берилган ва Швецариялик шафёрнинг ўғли эканлиги кўрсатилган.




 
Отасининг туғилган санаси эса 1941 йил 4 апрель деб ёзилган.



Икром Раҳмон

Теглар:Шимолий Корея лидер пасспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!