Янги формат 2018/19 йилги мавсумдан бошлаб кучга киради.
УЕФА клублар ўртасидаги икки йирик мусобақа — Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг форматини ўзгартираётганини эълон қилди.
Ташкилот расмий сайти тарқатган хабарга кўра, янги формат 2018/19 йилги мавсумдан бошлаб кучга киради.
Демак, янги форматга кўра, ЕЧЛда 26 клуб тўғридан-тўғри гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритади. Олтита жамоа эса саралаш босқичидан сўнг аниқланади.
Тўғридан-тўғри гуруҳ босқичи йўлланмасига эга бўладиган жамоалар:
ЕЧЛ ва Европа лигаси ғолиблари — 2та;
Рейтингда юқори 4та ўринни эгаллаган мамлакатларнинг 4тадан клублари — 16та;
Рейтингда 5 ва 6-ўринни эгаллаган мамлакатларнинг 2тадан клублари — 4та;
Рейтингда 7-10-ўринни эгаллаган мамлакатларнинг 1тадан клублари — 4та;
Европа лигасида тўғридан-тўғри гуруҳ босқичи йўлланмаси 17 клубга берилади. Қолган квоталар саралаш босқичи орқали тўлдирилади.
Ушбу мусобақадаги асосий ўзгариш ўйинларнинг бошланиш вақтига тегишли бўлди.
Ўйинлар қишки пайтда Тошкент вақти билан 22:55 ва 01:00 да, ёзда эса 21:55 ва 00:00 да бошланадиган бўлди.

Акмалхон Эшонхонов