АҚШда тарқалган мавсумий грипп Гавайидан ташқари деярли барча штатларни қамраб олган.
Якшанба, 28 январь куни ушбу вируснинг кенг тарқалиши сабабли АҚШнинг Айдахо, Техас, Оклахома, Флорида, Алабама, Кентукки, Теннесси, Мичиган, Иллинойс, Нью-Йорк ва Миссури штатларида ўқув муассасалари вақтинча ёпилган.
“The Hill” газетасининг ёзишича, Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш федерал бошқармаси бошлиғи ушбу грипп Гавайи ороллари ҳудудидан бошқа барча штатларни қамраб олганини айтган.
Экспертлар ушбу мавсумий гриппнинг тарқалиши натижасида АҚШда 37 нафар ёш бола вафот этганини таъкидлашди. Қиш мавсуми якунига қадар бу кўрсаткич икки баробар кўпайиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.