...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантиради: Африкада эпидемия!


11:50, 16.11.2017 Олам
 3 024

Халқаро ташкилот Африка қитъасининг марказидаги Уганда ва Кения мамлакатларида вирусли касаллик тарқалганини эълон қилди.

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африка қитъасининг марказида жойлашган Уганда ва Кения мамлакатларида хавфли касаллик тарқалганини эълон қилди. “Марбург эпидемияси” деб номланган вирусли касалликнинг тарқалиш ҳудуди кенгаймоқда...
 
Эслатиб ўтамиз, касаллик тури 17 октябрь куни шифохонада 50 ёшли аёлнинг шу вирусдан вафот этганидан сўнг расман тасдиқланди. Аёлда бир неча кун ич суриши, қусиш ва қон кетиши билан бирга юқори иситма қайд этилган. Аёл вафот этишидан уч кун аввал худди шу симптомлар билан унинг укаси дунёдан кўз юмган.
 
14 ноябрь ҳолати бўйича касаллик туфайли 4 нафар киши вафот этди. Вирус юқумли бўлиб, қурбонлар бир оила вакиллари бўлган.
 
Халқаро ташкилотлар томонидан Квин ва Капхорва ҳудудларида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудларда ўлим ҳолатлари кузатилиб, жасадлар хавфсизлик қоидаларига мувофиқ тарзда кўмилмоқда.
 
Угандадаги 339 одамдан 283 нафари 21 кунлик “кузатув даври”дан ўтдилар. Қолган 56 нафари ҳамон шифокорлар назоратида. Кузатувлар жорий йилнинг 7 декабрида якунланади.
 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африка марказига саёҳат уюштирмоқчи бўлганларни хавфсизлик чораларини кўришга чақирмоқдалар. Демакки, ушбу мамлакатларга зарурият бўлмаса ташриф буюрмаслик тавсия этилган.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Марбург эпидемияси Кения Уганда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!