Актрисанинг қизи онасининг Умра зиёратига йўл олганини маълум қилди.
Онасининг Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан сафарга отланаётгани тасвирланган суратларни ва видеони жойлаштирган “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз Раъно Ярашеванинг илк бор Умра зиёратига йўл олганини ёзади.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 февраль куни актриса Раъно Ярашева 57 ёшни қаршилайди. У 1987 йилдан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритиб келмоқда. Раъно Ярашева бир ўғил ва бир қизнинг онаси, 5 набиранинг суюкли бувиси.