...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикада бензин нархи ошгани учун намойишлар ўтказилди


14:58, 03.01.2017 Олам
 2 187

Намойишда йиғилганларнинг жаҳли чиқиб турганига қарамай қаршилик тинч ўтди.

Юзлаб  мексикаликлар янги йилнинг дастлабки кунларини намойишлар билан қарши олди. Улар мамлакатда бензиннинг нархи кўтарилганига қарши чиқишмоқда. Бу ҳақда “Euronews.com” хабар берди.
 
2017 йилнинг 1 январидан бошлаб Мексикада ёқилғининг шу турига қўйилган нарх яна 20 фоизга ортди. Намойишда йиғилганларнинг жаҳли чиқиб турганига қарамай қаршилик тинч ўтди.
 
“Ҳа, бензин – бу катта  муаммо. Лекин гап фақат унинг нархини оширишганида эмас, мамлакатда деярли 30 йилдан ортиқ вақтдан буён нефтни қайта ишлаш заводи қурилмаганида. Давлат бюджетидаги пулни эса ўғирлашмоқда. Бу ҳам ёқилғининг мамлакатга четдан олиб келинишига сабаб бўлмоқда”, дейди намойиш қатнашчиси Гильермо Мартинез.
 
“Биз ҳукумат учун ёқимсиз вазият юзага келтирмоқчимиз. Бензин – мамлакатни инқирозга олиб борувчи тинч намойишнинг сабабчисига айланди”, дейди намойишнинг яна бир вакили Марикармен Гонзалес.
 
Намойиш акцияси Мехико, Акапулько, Сиуатанехо, Монтеррей каби йирик шаҳарларда бўлиб ўтди. Сальтильодаги намойишчилар нафақат ёқилғи муаммосини ҳал этишни, балки мамлакат президенти Энрике Пенья Ньетонинг истеъфога чиқишини талаб қилишди. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Бензин Энрике Пенья Ньето Мексика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!