Модизетт оиласи Калифорния Олий судига Apple компанияси устидан арз қилди.
Американинг Техас штатида яшовчи оила 5 ёшли қизининг ўлимида Apple компаниясини айбламоқда. Бу ҳақда “ABC” нашри хабар берди.
Қизалоқнинг ўлимига 2014 йилда юз берган автоҳалокат сабаб бўлган. Ўша вақтда Жеймс ва Бетани Модизетт икки нафар қизлари билан Даллас шаҳри яқинидаги трасса бўйлаб кетишаётган эди. Йўлда эса полиция назорат учун автомобилни тўхтатган. Бу вақтда орқада катта тезликда ҳаракатланиб келаётган машина Жеймс ва Бетанининг автомобилига келиб урилган. Ҳайдовчи ҳаракат вақтида FaceTime иловаси орқали мулоқот қилиб келаётган эди ва шу сабаб олдидаги автомобилнинг тўхтаганини сезмай қолган.
Бу тўқнашув оқибатида Модизетт оиласидагилар жиддий даражада шикастланишди, уларнинг 5 ёшли қизалоқлари эса ҳаётдан кўз юмди.
Хабарларга қараганда, иккинчи автомобиль ҳайдовчиси Гаррет Вильгельм эҳтиётсизлик сабаб одам ўлдирганликда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган. У 2016 йил август ойида ҳибсдан озод этилди.
Эндиликда Модизетт оиласи Калифорния Олий судига Apple компанияси устидан арз қилди. Корпорация ўз ускуналарига катта тезликда ҳаракатланаётган вақтда блоклаш тизимини жорий қилмаганлиги, шунингдек, ўз маҳсулотларидан нотўғри фойдаланиш қоидаларидан огоҳлантирмаганлиги юзасидан айбланмоқда.

Дурдона Расулова