Президентнинг бу тўғридаги тегишли фармони имзоланган.
Энди Франция фуқаролари ҳам Ўзбекистонга визасиз киришлари мумкин. Янги тизим 5 октябрдан амал қилади. Унга кўра, Франция фуқаролари мамлакат ҳудудида 30 кун давомида визасиз бўлишлари мумкин. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги фармони билан тасдиқланди.
Визасиз тартибнинг жорий этилишидан асосий мақсад Ўзбекистон ва Франция ўртасида ўзаро маданий, илмий ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, халқаро муносабатларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш.
Шуни таъкидлаш жоизки, Франциядан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2016 йилда уларнинг сони 4 889 кишини ташкил этган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 5 748 кишига етган. 2018 йилнинг дастлабки саккиз ойига кўра, Ўзбекистонга саёҳат қилаётган францияликлар сони 9 172 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 8-9 октябрь кунлари Франция Республикасига давлат ташрифи билан боради.

Суннатилла Абдуллаев