...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тадбиркорлар фаолияти текшируви электрон юритилади


17:27, 03.12.2018 Жамият
 2 056

Назорат қилувчи органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғи Ягона тизимга киритилгандан сўнг текширув ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини юритиш тартиби тўғрисида”ги буйруғи Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Низомга кўра назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятини текшириш текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида мажбурий рўйхатдан ўтказилиши лозим. Масъул ходим Ягона тизимда prokuratura.uz сайти орқали рўйхатдан ўтади ҳамда унга логин ва пароль берилади.
 
Текширув ўтказишни келишиш учун назорат қилувчи орган томонидан Ягона тизимга маълумотлар киритилади. Келишиш учун буюртма уч иш куни ичида, фавқулодда ҳолатлар бўйича бир иш кунида кўриб чиқилади.
 
Текширув ўтказишни келишиш ҳақида қарор қабул қилинганда “Рухсат берилсин” мақоми, рад этилганда унинг аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда “Рад этилсин” мақоми танланади.
 
Қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги ҳамда тадбиркорга қўлланилган таъсир чоралари тўғрисидаги маълумотлар текширув якунлангандан сўнг уч иш куни ичида Ягона тизимга киритилиши шарт, банк сирига оид маълумотлар тизимга киритилмайди.
 
Хабардор этиш тартибида текширув ўтказилганда унинг тўғрилиги текширилмасдан, автоматик равишда махсус рақам (код) генерация қилинади.
 
Назорат қилувчи органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғи Ягона тизимга киритилгандан сўнг текширув ўтказилади.
 
Тадбиркор ўз сўровига кўра ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни Ягона тизимдан қисқа хабар (SMS) кўринишида ва Интернет тармоғи орқали олиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Текширув Тадбиркор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар