...
МЕНЮ
ONLINE TV

Домодедовода ҳалок бўлган ўзбекистонликлар шахсига аниқлик киритилди


10:17, 18.12.2018 Жамият
 9 455

Ҳозирда Ўзбекистон Элчихонаси Россиянинг тегишли ҳокимият идоралари билан амалий алоқаларни ушлаб турибди.

Аввалроқ, Россиянинг Москва вилояти Домодедово шаҳридаги меҳмонхона қурилишида ишлаётган хорижликлар ис газидан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. Улар орасида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги маълум қилинганди.
 
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими қурилишда ис газидан заҳарланган ўзбекистонликлар шахсига аниқлик киритди. Улар:
 
1. Ирисбек Оловердиевич Қаюмов, 1990 йил 14 мартда Андижон вилоятида туғилган;
 
2. Шерзод Неъматжонович Жабборов, 1975 йил 13 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган.
 
Ҳозирда Ўзбекистон Элчихонаси Россиянинг тегишли ҳокимият идоралари билан амалий алоқаларни ушлаб турибди.
 
Таъкидланишича, улар исиниш учун газдан фойдаланган. Ишчилар алкоголли ичимлик ичиб ухлаб қолган ва ёнаётган газ ўчиб қолганини билмаган. Натижада хонага газ йиғилиб, улар заҳарланган.

Теглар:Домодедово Ўзбекистон фуқароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар