...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИВ Владивостокдаги консулнинг телефон рақами ва манзилини очиқлади


10:46, 18.12.2018 Олам
 2 325

690003, Владивосток шаҳри, Верхнепортовая кўчаси, 46-уй.

Хабарингиз бор, жорий йил Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси ташкил этилган эди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консулхона жойлашув манзили ва консул ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.
 
ТИВнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси (Россия) қуйидаги манзилда жойлашади:
 
690003,  Владивосток шаҳри,  Верхнепортовая кўчаси,  46-уй.
 
Бинода таъмирлаш ишлари якунлангани ва Бош консулхона тўлиқ фаолият бошлагани тўғрисида қўшимча тарзда маълум қилинади.
 
Россия Федерациясининг Узоқ Шарқ федерал округида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ўзларини қийнаётган турли масалалар ва саволлар билан бош консул Рустам Сабиржанович Исмаиловнинг мобил телефон рақами орқали боғланишлари мумкин:  + 7-902-059-76-67.
 

Теглар:Владисвосток Консуллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!