Тадбирда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.
Суҳбатда олий даражадаги Ўзбекистон – Афғонистон учрашувлари доирасида эришилган келишувларни рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари ҳамда икки томон кун тартибининг жорий масалалари муҳокама қилинган, минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашилган.
Насир Аҳмад Андиша Афғонистон раҳбарияти номидан мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлида кўрсатилаётган кўмак ҳамда Термиз шаҳридаги Афғонистон Бош консулхонасини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар тезкор ҳал қилиб берилгани учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорчилик изҳор этган.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон ва Афғонистон делегациялари вилоят марказида Афғонистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросимида иштирок этган.
Тадбирларда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этган.