...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Ички ишлар ходими бошқа ҳамкасбининг ўлимига сабабчи бўлди


10:56, 23.11.2018 Жамият
 10 282

ЙПҲ катта инспектори П.Ч. олган тан жароҳатлари натижасида жорий йилнинг 19 ноябрь куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалида вафот этган.

Ўзбекистонда Ички ишлар ходими ҳамкасбининг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 00:00 атрофида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили Ж.М. давлат рақами 75/029 VSF бўлган Damas русумли хизмат автомобилини маст ҳолда бошқарган. У шаҳарнинг “Боғишамол” маҳалласи А.Навоий кўчасида хизмат вазифасини ўтаётган вилоят ИИБ ЙҲХБ АЙПХО 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПҲ катта инспектори П.Ч.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
 
ЙПҲ катта инспектори П.Ч. олган тан жароҳатлари натижасида жорий йилнинг 19 ноябрь куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалида вафот этган.
 
Суд-тиббий экспертизасининг 19 ноябрдаги 207-сонли дастлабки хулосасига кўра, П.Ч.нинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, куплаб суяк синиши жарохатлари, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан 19 ноябрь куни Термиз шаҳар прокуратураси томонидан Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Теглар:Сурхондарё Термиз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар