Ариза берувчилардан бошқа идентификаторли қўшимча ҳужжатлар талаб қилиш тақиқланади.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ариза берувчиларни идентификация қилиш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторлари – жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва солиқ тўловчининг идентификация рақамидан фойдаланилади.
Шунингдек, Идоралараро электрон ахборот алмашинувида бошқа идентификаторлардан фойдаланиш, ариза берувчилардан бошқа идентификаторли қўшимча ҳужжатлар талаб қилиш тақиқланади.