...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним! Ўзбекистонда банкларга кредитлар қайтирилмаяпти


09:56, 23.11.2018 Жамият
 6 736

Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида кредит маблағлари ажратилган айрим инвестиция лойиҳалари ҳалигача бошланмаган.

Ўзбекистонда ҳудудларни ривожлантириш дастурлари доирасида 6 минг 400 та лойиҳа учун 27 триллион сўмлик кредит ажратилган. Бироқ муаммоли кредитлар жами кредитларнинг 1,8 фоизидан кам бўлса-да, йил бошига нисбатан ошган. Ҳудудлар кесимида муаммоли кредитларнинг 76 фоизи Тошкент шаҳрига, 5 фоизи Қашқадарё, 3 фоизи Бухоро вилоятига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кеча, 22 ноябрь куни банк тизимини ислоҳ қилиш ва банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ва тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банклари ролини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.  
 
Ҳокимликлар ва тармоқлар томонидан айрим лойиҳалар пухта ишлаб чиқилмагани оқибатида бир қатор объектлар ўз вақтида ишга тушмагани ва кредитлар қайтиши чўзилмоқда. Жумладан, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида кредит маблағлари ажратилган айрим инвестиция лойиҳалари ҳалигача бошланмаган.



Уй-жой фондини таъмирлаш ва турар жой биноларини барпо этишга қайтариш манбалари ва имкониятлари тўлиқ ўрганилмасдан кредит ажратилиши натижасида умидсиз қарзлар кўпаймоқда. Масалан, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бўйича катта миқдорда муаммоли кредитлар мавжуд. Улардан энг кўпи – Тошкент шаҳрида 32 миллиард сўм, Қашқадарё вилоятида 27 миллиард сўм, Андижон вилоятида қарийб 20 миллиард сўм ва Бухоро вилоятида 14 миллиард сўмдир.
 
Давлат раҳбари муаммоли кредитларни қайтариш банкларнинг имкониятларини янада кенгайтиришини, уларни ундириш бўйича банклар, қарздор корхоналар, компания ва уюшмалар, ҳудудлар раҳбарлари биргаликда иш олиб бориши зарурлигини таъкидлади.

Теглар:Муаммоли кредит Кредит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар