...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда 29 яшар ички ишлар ходими дўппослаб, ўлдирилди


09:52, 23.11.2018 Жамият
 15 071

Ҳаммалари бир бўлиб, ички ишлар органининг 34 яшар ходими С.Якубовни уриб тан жароҳати етказадилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Андижон вилоятига ички ишлар органи ходимининг қасддан ўлдирилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий баёнот  билан чиқди.
 
Унда маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 1:30 ларда Андижон вилояти, Избоскан туман ИИБ тезкор вакиллари – 1984 йилда туғилган С.Якубов, 1989 йилда туғилган И.Хайдаров тумандаги Чоргузар кўчасида хизмат вазифаларини ўтаётган вақтда шу кўчада бемақсад юрган фуқаролар З.Тўхтабоев, С.Назаров, Ф.Юнусов, Э.Эгамов, А.Саттаров, Х.Мамадалиев ва А.Жалоловларни тўхтатадилар. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари фуқаролардан шахсига аниқлик киритиш мақсадида ўзларини таништиришни сўрашган вақтида А.Жалолов уларнинг талабига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатади. У ўша заҳоти 1990 йилда туғилган укаси С.Жалолов ва 1994 йилда туғилган жияни З.Қобуловни воқеа жойига чақиради. Ҳаммалари бир бўлиб, ички ишлар органининг 34 яшар ходими С.Якубовни уриб тан жароҳати етказадилар. Унинг шериги 29 яшар И.Хайдаровни эса қўл ва оёқлари билан уриб қасддан ўлдиришган.


 
С.Якубов олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Шу куни, вилоят прокуратураси томонидан А.Жалолов, С.Жалолов ва З.Қобуловларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “г,л,п” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган (улар ушланган).

Теглар:Андижон Избоскан Бош прокуратура Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар