Мамлакатнинг суверен рейтинги янада кўтарилиши ёки тушиб кетиши мумкин.
Прогноз барқарор ва таҳлилчиларнинг таъкидланишича, бу ҳол давлат қарзининг кўп эмаслиги ва иқтисодий ўсиш суръатининг юқорилиги билан боғлиқ.
Агентлик Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш суръати 5 дан 5,3 фоизгача бўлишини тахмин қиляпти. Бундай ўсиш стратегик соҳаларга, шунингдек, инфратузилма ва турар жой харажатларига ажратилган давлат инвестициялари ҳисобига юз бериши таъкидланган.
Агарда Ўзбекистон макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашда ўсиш кўрсатса, мамлакат рейтинги янада кўтарилиши мумкин. Бироқ валюта захираларининг камайиши ва суверен ҳисобнинг кучсизланиши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Маълумот учун, “ВВ” хавфсиз инвестициялар даражаси паст, қарзнинг фоизлари ва асосий қисмини тўлашда узилишлар бўлиши мумкин. Бу категория доирасида қарз хизматининг сифати кескин ўзгариши мумкин.