...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда Шавкат Мирзиёевга “Марказий Осиёда йилнинг давлат арбоби” мукофоти берилди


16:36, 21.12.2018 Жамият
 4 092

Туркиянинг, Туркий дунёнинг ва жаҳоннинг ривожи учун ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари тақдирландилар.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбулда бўлиб ўтган “Туркиянинг ва дунёнинг қадрини оширганлар” ( “Türkiye'ye ve Dünyaya Değer Katanlar”) танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида “Марказий Осиёда 2018 йилнинг давлат арбоби” деб топилди.
 
Туркиянинг халқаро молиявий-иқтисодий журнали Turcomoney томонидан ўтказилган танловда, катта ҳайъат аъзолари томонидан танлаб олинган, турли соҳаларда Туркиянинг, Туркий дунёнинг ва жаҳоннинг ривожи учун ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари тақдирландилар.
 
Туркия Тижорат вазири Рухсар Пекчан ва Оила, меҳнат ва ижтимоий хизматлар вазири Зеҳра Зюмрют Селчук қўлидан мукофот олганлар орасидан Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим, дунёнинг йирик ҳаво йўллари ширкати “Турк ҳаво йўллари” компанияси, Ўзбекистонда яхши таниш бўлган тиббиёт олими, Жаҳон трансплантологлари жамияти президенти Меҳмет Хаберал, “Hurriyet” газетаси бош муҳаррири Ваҳап Муняр ва бошқалар ўрин олишди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар