Меҳмет Сурейя Эр инглиз, француз, рус, форсий, араб, ўзбек, озар, уйғур, Чиғатой ва эски Усмонли туркчаси тилларини мукаммал даражада билади.
2016 йил 13 декабрдан бери Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаб келган Аҳмад Башар Шеннинг ўрнига, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Марказий Осиё ва Кавказ ҳамда Халқаро алоқалар ва ҳамкорликлар департаментларидан масъул вице-президенти Меҳмет Сурейя Эр янги Тошкент элчиси этиб тайинланди.
Меҳмет Сурейя Эр TIKA’дан аввал Туркия Бош Вазирлиги Халқ дипломатияси бош координаторлигида раҳбар лавозимларидан бирида ишлаган, 2004 йилдан 2010 йилга қадар АҚШнинг Мичиган Университетида туркийшунослик фанидан дарс берган.
Фалсафа, сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар соҳасида бакалавр даражасини олган Меҳмет Сурейя Эр, кейинчалик АҚШнинг Калифорния Университетида Туркийшунослик бўйича магистрлик ва фалсафа доктори (PhD) даражасини олган.
Меҳмет Сурейя Эр инглиз, француз, рус, форсий, араб, ўзбек, озар, уйғур, Чиғатой ва эски Усмонли туркчаси тилларини мукаммал даражада билади.