...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Сергелига Тошкентнинг собиқ ҳокими Козим Тўлаганов билан борди


16:51, 21.12.2018 Жамият
 9 162

Президент туманда қурилаётган уйларни кўздан кечирди.

Бугун, 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қурилаётган кўпқаватли уйларни бориб кўрди.
 
Давлат раҳбарига жорий йилнинг апрель ойидан буён Қурилиш вазири ўринбосари, собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Козим Тўлаганов ҳамроҳлик қилди.
 
Сергели туманининг “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 66 та 7 қаватли уй қурилмоқда.

 
Давлат раҳбари жорий йилнинг июль ойида бу ерга ташриф буюрган, ўша кунлари қурилишга пойдевор қўйилиб, ишлар бошланганди.
 
Атиги беш ойда бу ерда улкан мавзе қад кўтарди. 1 минг 176 хонадонга мўлжалланган 21 та уй барпо этилди. Бошқа уйларнинг қурилиши давом этмоқда.
 
Туркиянинг инновацион технологиялари асосида бинонинг ташқи деворлари ҳарорат сақловчи материаллар билан қопланган. Бу уйларни қишда иссиқ, ёзда салқин бўлишини таъминлайди.
 
Президент ушбу уйлардан бирини кириб кўрди. Қурилиш соҳасида янги тизим яратилганини, бу аҳолини уйли қилиш билан бирга кўплаб иш ўринлари ҳам очаётганини таъкидлади.



 
Мавзеда маҳалла гузари ҳам бунёд этилган бўлиб, унда маҳалла раиси ва маслаҳатчилари хоналари, уй-жой мулкдорлари ширкати, профилактика инспектори хонаси, кутубхона фаолият юритади.
 
Шавкат Мирзиёев туманнинг 8-даҳаси ёнида қуриладиган уйлар участкасида ҳам бўлди. Бу ерда 27 та 9 қаватли турар жой барпо этилади, яна кўплаб оилалар уй билан таъминланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар